Узбек O'zbek
«Зальцбург» ҳужумчиси Дрогбанинг рекордини янгилади
Пайшанба, 24 Октябр
3904

«Ред Булл Зальцбург» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган «Наполи»га қарши ўйинда (2:3) дубл қайд этди.

Gracenote live'нинг ёзишича, 19 ёшли норвегиялик ҳужумчи EЧЛдаги дастлабки 3та ўйинида 6та гол уриб, Дидье Дрогбанинг рекордини янгилади. Холанд бунгача 1-турда «Генк» дарвозасига 3та ва 2-турда «Ливерпуль» дарвозасига 1та тўп киритган эди. 

Маълумот учун, бундан аввалги рекорд соҳиби Дрогба 2003/2004 йилги мавсумда «Марсель» сафида Чемпионлар Лигасидаги дастлабки 3та ўйинида 5та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз