Узбек O'zbek
Либертадорес Кубоги. «Фламенго» «Гремио»ни тор-мор этиб, финалга йўл олди
Пайшанба, 24 Октябр
1662

Жанубий Американинг энг нуфузли мусобақаси саналган Либертадорес Кубогида иккинчи финалчи ҳам маълум бўлди. Бразилиянинг икки клуби ўртасида кечган баҳсда «Фламенго» «Гремио»ни йирик ҳисобда таслим этди (5:0). Жамоаларнинг дастлабки ўйинида кучлар тенг келганди (1:1).

Эслатиб ўтамиз, дастлабки финалчи «Ривер Плейт» ҳисобланади. «Ривер» яримфиналда ҳамашаҳари «Бока Хуниорс» устидан икки ўйин натижасига кўра 2:1 ҳисобида устун келган.

«Ривер Плейт» – «Фламенго» жамоалари ўртасидаги финал баҳси 23 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Либертадорес Кубоги, яримфинал
Фламенго – Гремио 5:0 

(Биринчи ўйин: 1:1)
24 октябрь, «Маракана»
Голлар: Бруно Энрике (42), Габриэл Барбоза (46, 56 пенальти), Мари (67), Родриго Кайо (71).
Фламенго: Диего Алвес, Рафинья, Родриго Кайо, Мари, Филипе Луис, Эвертон Рибейро, де Арраскаэта (Пирис, 68), Жерсон (Диего, 87), Арау, Габриэл Барбоза, Бруно Энрике (Витиньо, 74).
Гремио: Пауло Виктор, Пауло Миранда, Каннеманн, Кортес, Жеромел, Майкон (Тарделли, 63), Мишел, Матеус Энрике, Алиссон (Тасиано, 76), Андре (Пепе, 58), Эвертон.
Огоҳлантиришлар: Каннеманн (6), Кайо (14), Эвертон (31).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз