Узбек O'zbek
ФИФА агентларга тўловлар ва футболчилар ижараси билан боғлиқ янги қоидаларни қабул қилди
Пайшанба, 24 Октябр
1735

ФИФА кенгаши агентларга тўловлар ва футболчилар ижараси билан боғлиқ янги қоидаларни тасдиқлади.

Янги тартибга кўра, агентларга тўланадиган мукофот пули футболчи трансфер қийматининг 10 фоизидан кўп бўлмаслиги ёки футболчига тўланадиган мукофот пулининг 3 фоизидан ошмаслиги лозим. Бунда бир неча даллоллар хизматидан фойдаланиш тақиқланди.

Шунингдек, 2020/21 мавсумидан бошлаб кўпи билан 8 нафар футболчини ижарага бериш ёки олиш мумкин. 2022/23 мавсумидан бошлаб эса фақат 6 нафар футболчини. Бундан ташқари, иккита клуб ўртасида кўпи билан 3 футболчини ижарага бериш чеклови жорий қилинди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз