Узбек O'zbek
Либертадорес Кубоги. Дастлабки финалчи аниқланди
Чоршанба, 23 Октябр
2202

Жанубий Американинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири саналган Либертадорес Кубогида дастлабки финалчи аниқланди.

Буэнос-Айрес дербисида «Ривер Плейт» жамоаси яримфиналнинг жавоб ўйинида «Бока Хуниорс»га минимал ҳисобда имкониятни бой берганига қарамай, финал йўлланмасини қўлга киритди. Чунки дастлабки ўйинда «Ривер Плейт» 2:0 ҳисобида зафар қучганди.

Эртага иккинчи яримфиналнинг жавоб ўйини бўлиб ўтади. Унда Бразилиянинг икки клуби – «Фламенго» ва  «Гремио» тўқнаш келади. «Гремио» майдонида ўтган дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Либертадорес Кубоги, яримфинал
23 октябрь
Бока Хуниорс – Ривер Плейт 1:0 (Дастлабки ўйин: 0:2) 
«Алберьто Армандо»
Гол: Карлос Уртадо (80).
Бока Хуниорс: Андрада, Лопес, Мас, Искердос, Буффарини, Марконе, Мак Аллистер (Вилья, 81), Сальвио, Альмендра (Сарате, 61), Абила (Уртадо, 61), Тевес.
Ривер Плейт: Армани, Пинола, Каско (Диас, 71), Моньтель, Куарта, Перес, Паласиос, де ла Крус, Фернандес, Борре (Пратто, 67), Суарес (Скокко, 81).
Огоҳлантиришлар: Мак Аллистер (45+2), Марконе (54), Фернандес (55), Тевес (72), Перес (79), Диас (88), Скокко (89), Куарта (90+2).

24 октябрь
Фламенго – Гремио 
(дастлабки ўйин: 1:1)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз