Узбек O'zbek
Гагарин Кубогининг энг яхши ҳужумчиси «Ҳумо» билан шартнома имзолади
Чоршанба, 23 Октябр
2310

2012 йилда Москванинг «Динамо» клуби таркибида Гагарин Кубоги ғолиби ва энг яхши голурари бўлган Михаил Анисин Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби билан шартнома имзолади.

31 ёшли россиялик хоккейчининг шартномаси мавсум охирига қадар мўлжалланган. Унинг молиявий бандлари эълон қилинмади. Ҳужумчи 23 октябрь куни Олий Хоккей Лигаси (ОХЛ) доирасидаги «Буран» клубига қарши баҳсда «Ҳумо» таркибида дебют қилади.

Михаил Анисин – ЦСКА тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолиятида «Сибирь» (Новосибирск), «Динамо» (Москва), «Северсталь» (Череповецк), «Сочи», Қозоғистоннинг «Сариарка», Руминиянинг «Чижереду» клубларида ўйнаган. 2011/12 мавсумида «Динамо» таркибида Гагарин Кубоги соҳиби ва энг яхши голурари бўлган. КХЛ доирасида 382та ўйинда дарвозаларга 106та шайба киритиб, 96та узатмани амалга оширган.

«Ҳумо» хоккей клуби ОХЛ Ғарбий конференциясида 15 турдан кейин 15 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги 2та ўйинни Тошкентда, 23 октябрь куни «Буран», 25 октябрь куни «Тамбов» билан ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз