Узбек O'zbek
«Бавария» ҳимоячиси жиддий жароҳат олди
Чоршанба, 23 Октябр
2829

«Бавария» расмий сайтида клуб ҳимоячиси Лукас Эрнандеснинг ҳолати ҳақида маълумот берилди. Франциялик футболчи Чемпионлар лигасининг 3-турида «Олимпиакос»га қарши кечган ўйинда (3:2) жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.

Тиббий текширув натижаларига кўра, 23 ёшли футболчига ўнг оёғининг тўпиқ қисмида бўғимлар узилгани бўйича ташхис қўйилган. У энди бир неча ҳафта давомида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Эрнандес «Бавария»га шу йил ёзида «Атлетико»дан 80 млн евро эвазига ўтганди. Жорий мавсумда Лукас Бундеслиганинг 6 ўйинида, Чемпионлар лигасида эса икки ўйинда иштирок этди.

Саккиз турдан кейин «Бавария» Германия чемпионати турнир жадвалида 15 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринда жойлашган, биринчи ва иккинчи ўринлардаги Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» ва «Вольфсбург» клублари 16тадан очкога эга. Дортмунднинг «Боруссия» ва «РБ Лейпциг» клублари ҳам мюнхенликлар билан бир хилда очко жамғарган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз