Узбек O'zbek
«Зенит» 2019/2020 йилги мавсум учун жамоавий суратга тушди, унда Кокорин ҳам бор
Сешанба, 22 Октябр
2855

«Зенит» клуби ўз расмий сайтида жамоанинг 2019/2020 йилги мавсум учун тушган суратини намойиш қилди. Таъкидлаш жоизки, жамоавий суратда ҳужумчи Александр Кокорин ҳам бор. 

Қамоқдан чиққан футболчи ҳали «Зенит»нинг қайдномасига киритилмаган. Чунки Россия Футбол Иттифоқи трансферлар ойнаси ёпилгани учун бунга рухсат бермаган.

Шунга қарамай «Зенит» футболчи билан шартномани узайтирди ва уни қишки трансферлар ойнаси вақтида қайдномага киритмоқчи.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз