Узбек O'zbek
Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлишга даъвогарлар маълум
Сешанба, 22 Октябр
5131

France Football нашри 21 ёшгача бўлган футболчилар орасида йилнинг энг яхшиси бўлишга номзодларни маълум қилди.

Энг яхши ёш ўйинчи бўлишга даъвогарлар: яримҳимоячи Жоау Фелиш («Атлетико»), яримҳимоячи Жейдон Санчо («Боруссия Дортмунд»), ҳужумчи Мойзе Кен («Эвертон»), ҳужумчи Самуэль Чуквуезе («Вильярреал»), яримҳимоячи Ли Кан Ин («Валенсия»), ҳимоячи Маттейс де Лигт («Ювентус»), яримҳимоячи Винисиус Жуниор («Реал»), яримҳимоячи Кай Хавертц («Байер»), яримҳимоячи Маттео Гендузи («Арсенал») ва дарвозабон Андрей Лунин («Реал», ижара асосида «Вальядолид»).

Эслатиб ўтамиз, ғолиб 2 декабрь куни Парижда бўлиб ўтадиган «Олтин тўп» топшириш маросимида эълон қилинади.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз