Узбек O'zbek
Неймар: «Жамоада ажойиб муҳит ҳукмрон»
Сешанба, 22 Октябр
2215

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар жамоадаги ички муҳит ҳақида гапирди.

«Бу ерда муҳит доим ажойиб бўлган. Бу йил жамоада суҳбатлашиш ва тинглашни хуш кўрадиган одамлар кўпроқ. Биз эътиборли ва иқтидорли йигитларни тўпладик. Бу йил «ПСЖ» учун яхши ўтиши керак.

Жамоада дўстларингиз бўлиши муҳимдир. 2-3 ўйинчи билан яхши муносабат ўрнатишингиз мумкин, аммо жамоада ажойиб муҳит бўлиши учун ҳамма билан умумий тил топишишингиз керак.

Мбаппе билан инглиз тилида суҳбатлашамиз. У – ёш, қувноқ, бахтли инсон. Майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам бизда ҳаммаси яхши. Бир-биримизга ёрдам берамиз, бу жамоамизга таъсир қилади ва ғалаба қозонишимизни осонлаштиради», –деб Неймарнинг сўзларини келтиради Оtro.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз