Узбек O'zbek
26 йил ичида биринчи марта «Олтин тўп»нинг амалдаги соҳиби кейинги йили номзодлар қаторига киритилмади
Сешанба, 22 Октябр
3466

«Реал» ва Хорватия миллий жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич 2019 йилги «Олтин тўп»га даъвогар 30та номзод қаторига киритилмади.

Шу тариқа 26 йил ичида биринчи марта «Олтин тўп»нинг амалдаги соҳиби кейинги йили ушбу мукофотга даъвогарлар рўхатига киритилмади, деб ёзади RMC Sport.

Сўнгги бор бундай вазият 1993 йили содир бўлган. 1992 йили нидерландиялик Марко ван Бастен «Олтин тўп»ни қўлга киритган, аммо кейинги йили нуфузли совринга  даъвогарлар қаторидан ўрин олмаганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз