Узбек O'zbek
Рой Кин: «Манчестер Юнайтед» футболчиларидан жирканаман»
Душанба, 21 Октябр
11937

«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ сардори Рой Кин жамоа футболчиларининг АПЛ доирасидаги «Ливерпуль»га қарши ўйиндан олдин қилган хатти-ҳаракатларини қоралади.

Ирландияликка «МЮ» футболчиларининг трибунаости йўлагида рақиблари билан илиқ кўришгани ёқмади.

«Улардан нафратланаман. Сиз урушга отланяпсиз, улар эса туннелда рақиб билан қучоқлашиб, ўпишиб юришибди. Қарама-қаршиликка бирорта ишора йўқ. Ахир сиз уларга қарши жангга чиқяпсиз», – деб Кин сўзларини келтирмоқда Daily Mail.

Ўйин 1:1 ҳисобида тугади. 9 турдан кейин «Ливерпуль» жадвалда пешқадамлик қилмоқда, «Манчестер Юнайтед» эса 13-ўринни эгаллаб турибди.

Кин 1993-2005 йилларда «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз