Узбек O'zbek
Перес Моуриньодан «Реал»га қайтишни сўради
Душанба, 21 Октябр
7451

«Реал»нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо яна клуб бошқарувига қайтиши мумкин.

Ла Лига доирасида «Мальорка»дан учралган мағлубиятдан (0:1) кейин мадридликлар клуби президенти Флорентино Перес португалиялик мутахассис билан унинг қироллик клубига қайтиши борасида алоқага чиқиб, у билан музокара ўтказган ва ундан Мадридга қайтишни сўраган. Бу ҳақда журналист Борха Масарро El Chiringuito теледастури эфирида хабар қилди.

Моуриньо 2010 йилдан 2013 йилгача «Реал»ни бошқарган.

Испания чемпионатида жорий мавсумнинг 9 туридан кейин жамоа «Барселона»дан бир очко кам жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Бундан аввалроқ, қишда Зидан «Манчестер Юнайтед»дан Поль Погбани олиб келишни истаётган бўлсада, Перес «Тоттенҳэм»дан даниялик яримҳимоячи Кристиан Эриксенни сотиб олишни режалаштираётгани хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз