Узбек O'zbek
2021 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Хитойда ўтказилиши мумкин   
Душанба, 21 Октябр
701

2021 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Хитойда ўтказилиши мукин, деб хабар беради Associated Press.

2021 йилдан бошлаб бу чемпионат бошқача форматда ўтказилади ва турнирда бирданига 24та жамоа иштирок этади. Бугунги кунда клубларнинг тўлиқ рўйхати номаълум, аммо Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг сўнгги 4та ғолиблари турнирга йўл олишади. Шундай қилиб, ҳозирча турнирда «Реал», «Ливерпуль», «Атлетико», «Челси» клублари ўйнаши маълум.

Эслатиб ўтамиз, кейинги 2 йилдаги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Қатарда эски формат бўйича ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз