Узбек O'zbek
Зидан: «Мағлубиятга ҳеч нима баҳона бўла олмайди»
Якшанба, 20 Октябр
3313

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 9-туридан ўрин олган «Мальорка»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (0:1) ўз фикрларини билдирди.

«Агар ўйинни бундай бошласангиз, ишлар мураккаблашади. Биз истаганимиздек ўйнай олмадик. 

Ўз майдонида ўз мухлислари қашисида тўп тепадиган жамоанинг ўйини ҳайратга солмаслиги керак. Аммо дастлабки 8 дақиқа биз учун кутилмаган бўлди. Улар гол уришди ва ҳимояга ўтишди, биз муаммога ечим топа олмадик.

Жароҳатлар футболнинг бир қисмидир. Жароҳат олганларнинг ўрнига бошқа футболчилар майдонга тушишди ва улар одатдагидан яхшироқ ўйнашлари керак эди. Ҳеч нима баҳона бўла олмайди. Ҳамма «Реал»да ўйнаши учун етарлича яхши футболчилигини исботлаши керак.

Биз ҳамма нарсани яхши таҳлил қилиб, шошилинч хулосалар чиқармаслигимиз керак. Мен ўйиндан мамнун эмасман, лекин  нима бўлганини тушунишим керак.

Муаммо шундаки,  ҳар 3 кунда биз ўз даражамизни кўрсатишимиз керак. Биз беқарормиз. Мен жуда хавотирдаман, деб айтмайман. Аммо бу йил бирор нарсага эришмоқчи бўлсак, барқарор ўйнашимиз керак», – деб Зиданнинг сўзларини келтиради Аs.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз