Узбек O'zbek
Сарри «Болонья»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди
Якшанба, 20 Октябр
2867

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри А Сериянинг 8-туридан ўрин олган «Болонья»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Йигитларга дам олишга ҳаракат қилмасликни, ўйинни ташлаб қўймаслик айтгандим. Акс ҳолда муаммолар пайдо бўлиши мумкин эди, қисман шундай ҳам бўлди.

Назаримда, танаффусдан кейин биз тўп билан тезроқ ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда ё биз яхшироқ ўйнадик ёки улар чарчаб қолишди.

Сўнгги беш дақиқада эса расво ўйнадик ва оддий вазиятларда ўз майдончамиз томонда тўпни йўқотдик. Бу ёмон», – деб Саррининг сўзларини келтиради DAZN.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз