Узбек O'zbek
Салоҳ ва Погба ўйнамайди. «МЮ» ва «Ливерпуль» ўйини учун таркиблар маълум
Якшанба, 20 Октябр
1481

Англия чемпионатининг 9-тури доирасида тўқнашадиган «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» жамоалари ўйин учун бошланғич таркибларни эълон қилди.

Мезбонлар сафида Поль Погба ўйинда иштирок этмайди, у ўйин қайдномасига ҳам киритилмаган, Юрген Клопп эса бу ўйинда жамоанинг асосий ҳужумчиси ва тўпурари Муҳаммад Салоҳ хизматларидан фойдалана олмайди. Шунингдек, меҳмонлар сафида дарвозабон Алиссон жароҳатидан сўнг илк марта асосий таркибга қайтди.

«Манчестер Юнайтед»: де Хеа, Магуайр, Линделёф, Ван-Биссака, Янг, Туанзебе, Мактоминай, Фред, Жеймс, Перейра, Рашфорд. 

Захира: Ромеро, Уильямс, Рохо, Мата, Гарнер, Марсиял, Гринвуд. 

«Ливерпуль»: Алисон, ван Дейк, Робертсон, Матип, Александер-Арнольд, Вейналдум, Фабиньо, Хендерсон, Фирмино, Ориги, Мане. 

Захира: Адриано, Ловрен, Гомес, Окслейд-Чемберлен, Милнер, Лаллана, Кейта.

«Ливерпуль» бош мураббийи 28 ёшли форвард тиззасидан олган жароҳати туфайли ўйинда иштирок эта олмаслигини маълум қилган.

«Мо бугун майдонга тушишга тайёр эмас. У жамоа машғулотларида қатнашмади. Нима учун кўпчилик у бугун ўйнаши ҳақида гапирганига ҳайронман.

Унда бугун ўйнаш учун имкон йўқ эди, балки чоршанба куни имкон бўлар [ЕЧЛда «Генк» клубига қарши ўйин назарда тутилган]. Кўрамиз», – деган Клопп Sky Sports эфирида.

«Олд Траффорд» стадиони мезбонлик қиладиган ўйин Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз