Узбек O'zbek
«ПСЖ» ёзда икки яримҳимоячисини сотиб, Эриксенни қўлга киритмоқчи
Якшанба, 20 Октябр
2308

«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Кристиан Эриксен «ПСЖ» клубининг қизиқишлари доирасига тушди.

Бунгача 27 ёшли даниялик футболчини «Реал», «Бавария» ва «Ювентус» клублари ҳам ўз сафига қўшиб олишни хоҳлаётганлиги ҳақида айтилганди.

Парижликлар мавсум охирида Эриксенни эркин агентга айланганда таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда, деб ёзади Daily Mail.

Шу билан бирга «ПСЖ» ёзда яримҳимоячилар Леандро Паредес ва Юлиан Дракслерни сотишга тайёр.

Олдинроқ «Реал» Эриксенни қишда сотиб олиш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо футболчи ёзда «Тоттенҳэм»ни эркин агент сифатида тарк этса, янги клуби билан янада фойдали шахсий шартнома тузиш имкониятига эга бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз