Узбек O'zbek
Ноодатий галерея: «Динамо» мухлислари қуршовидаги «шерлар»
Якшанба, 20 Октябр
1797

Суперлига 22-туридан ўрин олган «Динамо» — «Пахтакор» ўйини 4:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. Биринчи бўлимда «Динамо» гол уриб, олдинга чиқиб олганди, аммо танаффус арафасида иккита гол урган Арвеладзе шогирдлари барчасини ўз ўрнига келтириб қўйишди.

Танаффус вақтида қизиқ ҳолат юз берди. Мухлислар стадион панжараси олдига келиб «Пахтакор» футболчиларини жўр бўлиб чақиришди. Мамлакат чемпионлигини ҳал қилган футболчилар эса мухлисларнинг истимосини ерда қолдирмай, улар билан суратга тушди. Аввалига саноқли мухлислар билан бошланган фотосессияга кейинчалик юзлаб мухлислар қўшилди.

Драган Черан, Достонбек Ҳамдамов, Жалолиддин Машарипов, Фаррух Сайфиев, Элдор Суюновлар иккинчи бўлим бошлангунига қадар мухлислар билан суратга тушдилар. Кўнгилни хира қиладиган томони шундаки, мухлисларнинг истагини бажариб, уларни хурсанд қилгани учун стадиондаги ички ишлар ходимлари «Пахтакор» футболчиларига дакки беришди. Ваҳоланки, улар билан суратга тушишни мухлислар хоҳлашганди. Мана шундай «хавфсизлик чоралари»га қарамай, «Пахтакор»чилар ўйиндан кейин ҳам суратга тушишни хоҳлаган мухлислар билан расмга тушганлари тақсинга сазовор.

Ўйин тугаганидан кейин ҳам юзлаб мухлислар «Пахтакор» футболчилари стадиондан чиқишини кутиб, улар билан суратга тушди. Қуйида «Динамо» мухлислари қуршовидаги «Пахтакор» футболчилари тасвирланган галереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ўткир Жалолхонов

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз