Узбек O'zbek
Жорий мавсумда Куртуа ўтказиб юборган голлар сони унинг сейвларидан кўпроқ
Якшанба, 20 Октябр
1392

Ла Лига 9-туридан ўрин олган «Мальорка» ҳамда «Реал» жамоалари ўртасидаги ўйинда мадридликлар 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бугун «Бланкос» дарвозасини қўриқлаган Тибо Куртуа 12-марта ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди.

Доим ҳам асосий таркибда ўйнамаётган Куртуа «Реал» сафидаги илк мавсумида жуда ёмон натижа кўрсатмоқда. 27 ёшли посбон дарвозаси томон йўлланган охирги 14 та аниқ зарбадан 9 тасини ўтказиб юборди.

Ўтган мавсум якунида «Челси»дан сотиб олинган Куртуа «Реал» сафидаги барча ўйинларда 12 та гол ўтказиб юборди ва 11 марта сейв амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз