Узбек O'zbek
Жоау Фелиш 2-3 ҳафтага сафдан чиқди
Якшанба, 20 Октябр
1060

«Атлетико» яримҳимоячиси Жоау Фелиш Ла Лиганинг 9-туридан ўрин олган «Валенсия»га қарши ўйинда (1:1) жароҳат олди.

Текширувлар натижасида футболчининг ўнг оёғи бўғимлари шикастлангани аниқланди. Аs'нинг хабарига кўра, мадридликлар яримҳимоячиси тахминан 5-6та ўйинни ўтказиб юборади. 

Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи ёзда «Бенфика»дан «Атлетико»га 126 млн евро эвазига кўчиб ўтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз