Узбек O'zbek
Одил Аҳмедов чиройли голи билан «Шанхай СИПГ» ғалабасига ҳисса қўшди
Шанба, 19 Октябр
1050

Хитой Суперлигасида 26-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.

«Шанхай СИПГ» сафарда «Бейцзин Гоан» билан ўйнади ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Ли Шенглонг ва Одил Аҳмедов муаллифлик қилишди.

Қайд қилиш жоизки, бу мавсумда ҳамюртимиз «Шанхай СИПГ» таркибида 13та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган.

Бу натижадан сўнг, «Шанхай СИПГ» 59 очко билан 2-ўринга чиқиб олди, «Бейцзин Гоан» 58 очко билан 3-ўринда. Суперлигада 62 очко билан «Гуанчжоу Эвергранд» клуби пешқадамлик қилмоқда.

Хитой Суперлигаси, 26-тур
19 октябрь
«Бейцзин Гоан» - «Шанхай СИПГ» 0:2
Голлар: Ли Шенглонг (49), Одил Аҳмедов (66)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз