Узбек O'zbek
Суперлига. Қўқонда ғалаба қозонган «Қизилқум» «хавфли ҳудуд»ни тарк этди
Жума, 18 Октябр
1684

Суперлига 22-турининг илк ўйини Қўқонда якунланди. Ўз майдонида «Қизилқум»ни қабул қилган «Қўқон-1912» 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Аввалига қўқонликлар Ҳамидулло Абдуҳамидовнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олганди. Аммо Салим Мустафоев ҳамда Стивен Лусица киритган голлар «Қизилқум»га ғалаба келтирди.

Бу ғалабадан сўнг «Қизилқум»нинг очколари сони 22 тага етди ва жамоа «хавфли ҳудуд»ни тарк этиб, 11-ўринга кўтарилди. «Қўқон-1912» эса 12-ўринга тушди.

Суперлига. 22-тур
ҚЎҚОН-1912 — ҚИЗИЛҚУМ 1:2

Голлар: Ҳамидулла Абдуҳамидов (29) — Салим Мустафоев (45+2), Стивен Лусица (67).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз