Узбек O'zbek
«Реал» «Барселона» таклифини маъқуллади
Жума, 18 Октябр
8294

«Реал» клуби Ла Лига 10-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши ўйиннинг 18 декабрда ўтказилишига рози бўлди.

«Мусобақаларни ўтказиш қўмитаси «Барселона» - «Реал» баҳсининг санаси бўйича қарорни эълон қилишидан олдин, шуни маълум этамизки, ҳар иккала клуб ўйиннинг 18 декабрда ўтказилишини таклиф қилмоқда», - дейилади «Реал» клуби баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрда ўтказилиши режалаштирилган баҳс Каталония марказидаги сиёсий норозилик намойишлари туфайли бошқа кунга қолдирилган ва клубларга янги сана бўйича 21 октябрга қадар келишиб олиш тавсия қилинганди. Шундан сўнг, «Барселона» бу баҳснинг 18 декабрь куни ўтказилишини таклиф этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз