Узбек O'zbek
Расман: мавсумдаги илк класико қолдирилди
Жума, 18 Октябр
10724

Ла Лига 10-туридан ўрин олган «Барселона» ҳамда «Реал» жамоалари ўртасидаги ўйин расман бошқа муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Ла Лига расмий сайти маълум қилди.

Каталониядаги сиёсий инқироз сабаб 26 октябрда ўтказилиши керак бўлган ўйин бошқа муддатга қолдирилди. Томонлар ўйиннинг янги санасини 26 октябргача келишиб олиши керак. Ла Лиганинг марказий тўқнашуви 7 ёки 18 декабрда ўтказилиши мумкин.

Аввалроқ Ла Лига раҳбарияти ўйинни 7 декабрда, Испания футбол иттифоқи эса 18 декабрда ўтказишни таклиф қилганди. Каталонияда мустақиллик ҳаракатлари ўтказилаётгани сабаб бир неча кундан буён норозилик намойишлари тўхтамаяпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз