Узбек O'zbek
ПФЛ келишилган ўйинларда қатнашган Ёшлар Иттифоқи клубининг лицензиясини бекор қилди
Жума, 18 Октябр
2338

ПФЛ келишилган ўйинларда қатнашган Шаҳрихоннинг «Раш Милк» ва Олтиариқнинг «Ифтихор» жамоаларига тегишли лицензияларни олиб қўйди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида эълон қилинди.

«Жорий йил июль ойида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси билан келишилган ўйинлар ҳамда тотализаторга қарши курашда яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олган эди.

Ушбу ҳамкорлик натижаси ўлароқ, «А» Про-лига иштирокчиси «Ифтихор» ҳамда «B» Про-лига иштирокчиси «Раш Милк» футбол клубларининг келишилган ўйинларга алоқадор эканлиги, шунингдек регламент талабларини қўпол равишда бузиб келаётгани аниқланди.

Шу сабабдан ЎФА одоб-аҳлоқ ва лицензиялаш қўмиталарининг қарорига асосланиб, ПФЛ томонидан 2019 йилги мавсумда «Раш Милк» клубига Ўзбекистон чемпионатининг «В» Про-лигада, «Ифтихор» клубига эса «А» Про-лигада иштирок этиш учун берилган лицензиялари тугатилди ва ушбу икки клуб мусобақалардан четлаштирилди»,— дейилади баёнотда.

Маълумот учун, «Ифтихор» клуби Ёшлар Иттифоқи ташкилотининг Фарғона вилоят кенгашига тегишли. Бу жамоа мураббий ва раҳбарлари футболчиларни калтаклагани билан «танилган».

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз