Узбек O'zbek
Жанубий Корея КХДР устидан шикоят йўллади
Жума, 18 Октябр
8170

Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси КХДР устидан Осиё Футбол Конфедерациясига шикоят йўллади.

Сеул ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган ва икки миллий жамоа ўртасида Пхеньянда ўтказилган баҳс ФИФА талабларига зид тарзда яхши ташкил этилмагани, унга меҳмон жамоа мухлислари ва журналистлари киритилмаганидан шикоят қилди.

Эслатиб ўтамиз, КХДР ҳукумати фақат Жанубий Корея миллий жамоаси футболчилари ва мураббийлари штабига мамлакат ҳудудига киришга рухсат берган эди. Ҳатто маҳаллий мухлислар ҳам стадионга киритилмаганди.

0:0 ҳисобида якунланган баҳсни ФИФА президенти Жанни Инфантино бевосита стадионда томоша қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз