Узбек O'zbek
Юрген Клинсманн КОНМЕБОЛдаги миллий жамоалардан бирига бош мураббий бўлиши кутилмоқда
Пайшанба, 17 Октябр
1242

«Бавария» ва Германия миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Юрген Клинсманн Эквадор миллий жамоаси бош мураббийлигига тайинланади, деб хабар беради El Universo мамлакат футбол федерациясидаги манбага таяниб.

55 ёшли немис мутахассисининг сўнгги иш жойи АҚШ миллий жамоаси эди. У 2011 йилдан 2016 йилгача АҚШни бошқарди.

Аввалроқ, Эквадор футбол Федерацияси президенти Карлос Галарса янги бош мураббий ким бўлиши келгуси ҳафтада эълон қилинишини айтганди.

Эквадор Америка Кубоги-2019да 3та ўйинда 1 очко жамғариб, гуруҳдан ҳам чиқа олмади. Шундан сўнг бош мураббий Эрнан Гомес ишдан бўшатилганди. Сўнг вақтинчалик бош мураббий Хорхе Челико қўл остида миллий жамоа Аргентинага қарши ўртоқлик ўйинида йирик ҳисобда (1:6) ютқазиб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз