Узбек O'zbek
Верратти: «Мен Роберто Карлос эмасман»
Пайшанба, 17 Октябр
4620

«ПСЖ» яримҳимоячиси Марко Верратти ўзининг ўйин услуби ҳақида гапирди.

«Роберто Карлос эмасман, аммо мен ҳам яхши зарба бера оламан.

Баъзан зарба бериш керак деб ўйламайман ва яхшироқ вазиятда турган жамоадошимга тўпни узатаман. Дарвозага зарба бериш менинг асосий вазифам эмас, лекин мухлислар менга кўпроқ гол уришни маслаҳат беришади. Албатта, ўзим ҳам тез-тез гол уришни хоҳлайман.

Кўп карточка олишимга келсак, Францияда ўйинни тез-тез тўхтатишади. Ҳакам ҳар 20 сонияда ҳуштак чалади. Бу ўйинни томошабинлар учун зерикарли қилади. Шунинг учун ҳакамлар билан кўп тортишаман», – деб Верраттининг сўзларини келтиради RMC Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз