Узбек O'zbek
Сон Ҳён Мин: «Шимолий кореяликлар оёғимизни узиб олиши мумкин эди»
Пайшанба, 17 Октябр
11700

Жанубий Корея миллий жамоаси яримҳимоячиси Сон Ҳён Мин ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган КХДРга (0:0) қарши сафардаги ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Афсуски ғалаба қозонолмадик, аммо ўйин жуда қўпол тарзда ўтди. Жароҳат олмасдан қайтганимизнинг ўзини ютуқ деб ҳисоблайман. Шимолий кореяликлар шу даражада қўпол ўйнашдики, оёғимизни узиб олишлари мумкин эди. Бундан ташқари, жиддий ҳақоратлар ҳам кўп бўлди», - деб Сон сўзларини келтирмоқда Goal.

Қайд қилиш жоизки, КХДР вакиллари бу ўйинга мухлислар ва журналистларни киритмадилар. Ўйин бўм-бўш стадионда ўтказилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз