Узбек O'zbek
Почеттино: «Январда кимнидир сотиб оламиз деб ўйламайман»
Пайшанба, 17 Октябр
1041

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино қишки трансферлар ойнаси вақтида йирик харидлар бўлмаслигини айтди.

«Ростини айтсам, январда кимнидир сотиб оламиз ёки сотамиз деб ўйламайман. Мен ҳозир жамоада бўлган футболчиларимга ишонаман. 

Турли фикрларни ҳурмат билан қабул қиламан. Ўзгаришлар кераклигини хоҳлаётган одамлар  борлигини биламан. Аммо мендан сўрасангиз, шу футболчилар билан қолишни афзал кўраман. 

Ўйинчиларимга 200% ишонаман. Ишонаманки, улар ғалаба қозониш ва ҳозирги вазиятни тўғрилаш имкониятига эгалар. Биз учун энг муҳими – бирга бўлиш ва муаммолардан яширинмаслик», – деб Почеттинонинг сўзларини келтиради Sky Sports.

«Тоттенҳэм» бу мавсумда АПЛнинг 8-туридан сўнг 11 очко тўплаб, 9-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз