Узбек O'zbek
Неймар нега симуляция қилишини тушунтирди
Пайшанба, 17 Октябр
11070

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар ватандоши Роналдо билан бўлган суҳбатда нега симуляция қилишини гапириб берди.

«Ўйин услубинг тушунарсиз. Отанг билан гаплашганимда, жароҳат олмаслигинг учун симуляция қилишингни айтди. Бу билан ўзингни жисмонан ҳимоя қиларкансан. Жуссанг кичик бўлгани учун, ўзингни ҳимоя қилишнинг энг яхши усули – майдонга йиқилиш экан. Бу тўғрими?», — деб сўради Роналдо.

Бунга жавобан Неймар: «Ким нима деса десин. Агар бу ишни қилмасам, жуда кўп жароҳат олган бўлардим. Ўзимни ҳимоя қилишим керак, чунки бошқа ҳеч ким мени ҳимоя қилмайди» - деди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Неймар жароҳатини даволаш билан машғул.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз