Узбек O'zbek
«МЮ»нинг собиқ футболчиси: «Жамоада ўйин чизгиси йўқ»
Пайшанба, 17 Октябр
4238

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Пол Инс жамоанинг ушбу мавсумдаги ўйинларини танқид қилди.

«Оле-Гуннар Сульшер танқид қилишни давом эттирмоқда. Аммо жамоанинг аҳволи яхшиланишидан дарак йўқ.

Албатта, ёш футболчиларга вақт кўпроқ керак бўлади. Аммо «Челси»нинг ёшлари ўйнашини қаранг. «Ливерпуль»нинг ҳам иккита ёш ҳимоячиси  бор, улар ҳам ажойиб ўйнашмоқда.

«Юнайтед» мавсумни жадвалнинг иккинчи ярмида якунлаши мумкин. Сульшернинг айтишича, жамоа кўп ишламоқда. Аммо уларнинг футболига қараб буни кўрмаяпман.

«Юнайтед»да ўйин чизгиси йўқ. Улар вазиятлар яратишмаяпти, ҳатто баъзи ўйинларда дарвозага зарба ҳам беришмаяпти. Футболчилар нима қилаётганини тушунмаяпман», – деб Инснинг сўзларини келтиради talkSport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз