Узбек O'zbek
Месси ван Дейкнинг афзал томонларини айтиб берди
Пайшанба, 17 Октябр
7702

«Барселона» сардори Лионель Месси «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«У тўпни олиб қўйиш учун қулай фурсатни кутишни биладиган ҳимоячидир. Унинг жуссаси катта, шундай бўлса-да тезкор ва чаққон. У жуда катта қадам ташлаб югуради. Унинг ҳимоя ва ҳужумдаги ўйини жуда ажаблантиради, чунки кўплаб голларни урмоқда», — деб Месси сўзларини келтирмоқда Marca.

Месси билан ван Дейк Чемпионлар Лигаси 2018/19 мавсуми яримфиналида тўқнаш келишганди. «Ливерпуль» икки ўйин натижасига кўра 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, «Барселона»ни ортда қолдирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз