Узбек O'zbek
Мане Салоҳ билан бўлган келишмовчилик ва Вейналдумнинг ҳазили ҳақида гапирди
Пайшанба, 17 Октябр
9973

«Ливерпуль» вингери Садио Мане жамоадоши Муҳаммад Салоҳ билан бўлган зиддият ҳақида гапирди. 

«Бу тушунмовчилик эди, мен шунчаки жамоага ёрдам бермоқчи эдим. 

Сиз «Сити» каби жамоаларга қарайсиз, улар баъзан 5-6та гол уришади. Агар кўпроқ гол уришга ҳаракат қилиб, ўйинни имкон қадар тезроқ ўлдириш мумкин бўлса, менимча, бу муҳим. Шунга бироз жаҳлим чиққан эди.

Биз суҳбатлашдик ва ҳаммаси аввалгидек эди. Кейин мураббий кабинетига чақирди. Мен унга ҳаммаси жойида эканлигини айтдим, у хурсанд бўлди. 

Биз доим Салоҳ билан биргамиз. Баъзан бир-биримизга ёзамиз, ҳатто телефонда гаплашамиз. Бизда ҳеч қандай муаммо йўқ. 

Жамоа ичидаги ҳамма бизни мазах қилди. Бир куни Вейналдум кийиниш хонасида Салоҳнинг олдига борди ва баланд овоз билан нега уни урмоқчи бўлганимни сўради. Шунда бутун жамоа кулишни бошлади», – дейди Мане Canal Sport Plus'га берган интервьюсида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз