Узбек O'zbek
Мане: «10та Феррари олганимдан кўра, одамларга ёрдам берганим афзал»
Пайшанба, 17 Октябр
5345

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Садио Мане сенегаллик ватандошларига кўрсатаётган ёрдами ҳақида гапириб берди.

«10та Феррари, бриллиантли 20та соат ва 2та самолётни нима қиламан? Ундан кўра, одамларга ёрдам берганим афзал. Мен далада ишлаганман, оч қолганман, ялангоёқ ўйнаганман, мактабга бормаганман ва оғир дамларни бошимдан ўтказганман. Бугун эса футбол ўйнаб, одамларга кўмаклашмоқдаман.

Мен мактаб, стадион қурдим, қашшоқларга кийим, пойабзал, овқат олиб бердим. Бундан ташқари, Сенегалнинг камбағал қисмида яшовчиларга ёрдам тариқасида ойига 70 евро беряпман», — деб Мане сўзларини келтирмоқда Nsemwoha.

Бу мавсумда Мане барча мусобақаларда 11та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз