Узбек O'zbek
«Манчестер Сити» Ҳоланд учун курашга қўшилди
Пайшанба, 17 Октябр
2448

«Зальцбург» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд хизматига қизиқиш билдираётган клублар сони ортиб бормоқда.

Daily Mail хабарига кўра, «Манчестер Сити» клуби норвегиялик футболчи учун курашга қўшилган. 

Айни пайтда Ҳоланднинг трансфер қиймати 50 миллион фунтга яқинлашди. Аввалроқ «Барселона», «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» клублари футболчини кузатиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Бу мавсумда 19 ёшли футболчи «Зальцбург» таркибида барча мусобақаларда 11та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол урган. Унинг шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз