Узбек O'zbek
Коутиньо «Барселона»га қайтмайди
Пайшанба, 17 Октябр
6895

«Бавария» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо «Барселона»да бошқа ўйнамайди. 

Аs'нинг хабарига кўра, Каталония клуби бразилиялик футболчи тез орада жамоани тарк этишига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» 27 ёшли футболчини мавсум охирига қадар 120 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олган. «Барселона» мюнхенликлар ушбу имкониятдан фойдаланади деб ҳисобламоқда. Агар бундай бўлмаган тақдирда «кўк-анорранглилар» Коутиньони АПЛ клубларидан бирига сотишмоқчи.

Коутиньо бу мавсумда 6та ўйин ўтказиб, 2та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди.

Аввалроқ Филиппе ўз ўйини билан Мюнхен клуби раҳбариятини ишонтира олгани ҳақида айтилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз