Узбек O'zbek
Инсинье ва Анчелотти муносабатларига ойдинлик киритиш учун учрашишди
Пайшанба, 17 Октябр
1836

 «Наполи» яримҳимоячиси Лоренцо Инсинье ўзаро муносабатлардаги тарангликдан қутулиш учун жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти билан учрашди. 

Учрашувда футболчининг агенти Мино Райола ва «Наполи» спорт директори Кристиано Гуинтоли ҳам иштирок этишди, деб хабар беради Sky Sport Italia.

Хабар беришларича, учрашув ёқимли ва осойишта муҳитда ўтган, натижада футболчи ўз фарзандлари билан клуб базасига қайтган.

Маълумот учун, сўнгги пайтларда Инсинье ва Анчелотти ўртасидаги муносабатлар таранглашган эди. Шунинг учун Инсинье Чемпионлар Лигасининг 2-туридан ўрин олган «Генк»ка қарши ўйин (0:0) қайдномасига киритилмаганди.  Анчелотти буни футболчининг машғулотларда аввалгидек яхши ишламаётганлиги билан изоҳлаганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз