Узбек O'zbek
«Эл Класико» 18 декабрга қолдирилиши мумкин
Пайшанба, 17 Октябр
5583

26 октябрь куни ўтиши керак бўлган «Барселона» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги Ла Лиганинг 10-тур ўйини Каталониядаги оғир сиёсий вазият туфайли қолдирилиши мумкин, деб хабар беради Marca.

Манбанинг хабарига кўра, баҳс 18 декабрь куни ўтказилиши мумкин.
Бунгача на «Барселона» ва на «Реал» бу ўйинни Мадридда ўтказишга рози бўлишмади. Шунингдек, Испания футбол федерацияси ҳам, Ла Лига вакиллари ҳам бундай тартибсизликлар пайтида Каталонияда «Эл Класико» ўтишини хоҳламайдилар. 

Хабар қилинишича, ўйинни декабрда ўказиш вариант «Реал»га ҳам, «Барселона»га ҳам тўғри келади. Ушбу масала бўйича қарор душанбагача қабул қилиниши керак.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз