Узбек O'zbek
Дзюба «Интер»га ўтиши мумкин
Пайшанба, 17 Октябр
3763

«Зенит» ҳужумчиси Артём Дзюба фаолиятини Миланнинг «Интер» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда «II Giornale» нашри ёзмоқда.

Алексис Санчес жароҳати сабаб операция қилиниши керак ва у камига 3 ой майдонга туша олмайди. «Интер»да айни дамда соф ҳужумчилардан Ромелу Лукаку, Лаутаро Мартинес, Матео Политано ва 17 ёши Себастьяно Эспозито қолмоқда.

Шу боис Конте январда очиладиган трансфер ойнаси вақтида янги марказий ҳужумчи сотиб олмоқчи. Мураббийнинг шорт-листида «Челси» ҳужумчиси Оливье Жиру ва «Зенит» сардори Артём Дзюба бор.

Россия чемпионатида 12 ўйиндан сўнг 5 та гол уриб, 6 та голга ассистентлик қилган Дзюба Евро-2020 саралаш босқичида самарадорлик бўйича етакчилик қилмоқда. Унинг ҳисобида саралаш доирасида урилган 9 та гол ва 5 та голли узатма бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз