Узбек O'zbek
Санжар Қодирқулов: «Бундай тактикада тўпни ушлаб туришни билиш керак»
Чоршанба, 16 Октябр
4297

Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиси Санжар Қодирқулов Сингапурга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. Қодирқулов ҳали ўзини асосий таркибнинг ўзгармас аъзоси деб ҳисоблашга эрта эканини айтди.

«Марказда ўйнашим? Менинг ўйинимни кам кўрган бўлсангиз керак, фақат қанотда эмас, марказда ҳам ўйнайман. Яман билан ўйинда Жамшид билан марказда тушганимиздан қандайдир стратегия кўзланганди деб ўйламайман, шунчаки таркибни эълон қилишди ва чиқиб ўйнадик.

Бу тактикада тўпни ушлаб туришни билиш керак, мураббий шу нарсани эътиборга олиб футболчи танлайди. Жамоадаги барча айнан тўпни назорар қилишни биладиган юқори даражадаги футболчилар.

Иккита учрашувда илк дақиқалардан ўйнаганим учун ўзимни асосий таркибнинг ўзгармас футболчиси деб ҳис қилишим керак эмас. Бу ўйинларда жонимни бериб ўйнадим ва бундан кейин ҳам шундай ўйнайман»,— деб Қодирқуловнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

1997 йилда туғилган Санжар Қодирқулов Яман билан ўйин арафасида миллий жамоага жалб қилинганди. Айнан Яман билан ўйинда миллий жамоа сафидаги дебютини ўтказган Санжар 3-дақиқадаёқ гол урганди. Қодирқулов Сингапур билан ўйинни ҳам тўлиқ майдонда ўтказди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз