Узбек O'zbek
Родриго: «Оғир ўйин бўлди, аммо мақсадимизга эришдик»
Чоршанба, 16 Октябр
1062

Испания миллий жамоаси ҳужумчиси Родриго Евро-2020 саралашидан ўрин олган Швецияга қарши ўйинда (1:1) гол урди. 28 ёшли ҳужумчи баҳснинг 66-дақиқасида майдонга тушди ва ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни тенглаштирди.  Унинг голи Испанияни муддатидан аввал Европа чемпионатига олиб чиқди.

«Мен Испаниянинг саралашда кўрсатган ўйинларидан хурсандман. Ўйлашимча, биз бу ўйинда кўпроғига лойиқ эдик, айниқса, биринчи бўлимда. Оғир ўйин бўлди, аммо мақсадга эришилди.

Мен бир қанча вақт оғриқни бошдан кечирдим. Бир ҳафта давомида машғулотларнинг фақат бир қисмини ўтказдим, шундан кейин оғриқ янада кучайиб кетди. Мураббий турли хил вариантларни синаб кўрмоқчи эди, шунинг учун захирада қолдим. Менда ўйинни ҳал қилиш учун бир неча дақиқалар бор эди.

Бу футбол. Агар биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозона олмасак, унда мухлислар дунёнинг энг яхши жамоалари қаторида эмаслигимизни айта бошлашлари аниқ. Асосийси, Евронинг якуний қисмига йўл олдик, энди ўз ўйинимизни ва услубимизни ривожлантириш учун вақтимиз бўлади», – деб Родригонинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз