Узбек O'zbek
Оскар Табарес – миллий жамоада ўтказилган ўйинлар сони бўйича рекорд ўрнатди
Чоршанба, 16 Октябр
3200

Уругвай миллий жамоаси 16 октябрь куни Перу (1:1) билан ўртоқлик баҳсини ўтказди.

Бу уругвайликлар устози Оскар Табарес учун миллий жамоадаги 200-ўйин бўлди. Бунгача ҳеч бир мураббий битта жамоа билан бундай маррани забт этмаган эди, деб хабар беради Уругвай Футбол Федерацияси.

Оскар Табарес 1988 йилда Уругвай бош мураббийи қилиб тайинланди ва 1990 йилга қадар 34та ўйинда ишлади. Иккинчи марта мураббий 2006 йилда тайинланди ва ҳозиргача 166та ўйинда ишлади.

Эслатиб ўтамиз, 72 ёшли мутахассис Уругвай миллий жамоаси билан 2022 йилгача мўлжалланган шартномага эга.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз