Узбек O'zbek
«МЮ»нинг икки етакчиси «Ливерпуль»га қарши ўйнамайди
Чоршанба, 16 Октябр
8710

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Пол Погба ва дарвозабони Давид Де Хеа АПЛнинг 9-туридан ўрин олган «Ливерпуль»га қарши ўйинни ўтказиб юборади, деб хабар беради Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, Погба «Арсенал»га қарши ўйинда (1:1) тўпиғидан жароҳат олган ва ундан кейинги икки баҳсни ҳам ўтказиб юборганди. Де Хеа эса миллий жамоа сафида Евро-2020 саралашидан ўрин олган Швецияга қарши баҳсда (1:1) чап оёғидан жароҳат олган ва 60-дақиқада алмаштирилган эди. Маълумотларга кўра, испан дарвозабони 2 ойга сафдан чиққан.

АПЛнинг 9-туридан ўрин олган «МЮ» – "Ливерпуль» ўйини 20 октябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 20:30да старт олади.

Бу мавсумда манкунианликлар 8-турдан сўнг 9 очко билан 12-ўринда, мерсисайдликлар эса 24 очко билан 1-ўринда боришмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз