Узбек O'zbek
«МЮ» Аллегри билан музокара бошлади
Чоршанба, 16 Октябр
8046

«Ювентус»нинг собиқ устози Массимилиано Аллегри «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин.

Tuttosport хабарига кўра, манкунианликлар италиялик мутахассис билан музокара ўтказишмоқда. Аллегри «Ювентус»да йилига 7,5 миллион евро маош олган. «Манчестер Юнайтед»да эса бундан ҳам кўпроқ олишни истамоқда.  

Бундан ташқари, АПЛ бу мавсумини муваффақиятсиз бошлаган «Тоттенҳэм» ҳам Аллегри хизматига қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Массимилиано ёзда «Ювентус»ни тарк этганидан бери ишсиз юрибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз