Узбек O'zbek
«Манчестер Юнайтед» ёзда Фелиш трансферидан воз кечгани маълум бўлди
Чоршанба, 16 Октябр
4035

«Манчестер Юнайтед» клуби ёзда «Бенфика» ҳужумчиси Жуан Фелиш трансфери устида жиддий бош қотирган, деб ёзади The Athletic.

Лиссабонликлар ёш футболчи учун 113 миллион фунт сўраган, аммо инглизлар бундай қийматни тўлашдан бош тортишган.

Қайд қилинишича, «Манчестер Юнайтед» 16 ёшли португалияликнинг АПЛдаги жисмоний юкламаларга дош беришига шубҳа билан қараган, шунингдек унинг хориж чемпионатида муваффақиятли ўйнаб кетишига ишонмаган.

Эслатиб ўтамиз, Фелиш ёзда 120 миллион евро эвазига «Атлетико»га ўтди. Қайд қилиш жоизки, футболчи энг яхши ёш футболчига бериладиган Golden Boy совринига номзод бўлиб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз