Узбек O'zbek
Хотиржам Абрамов, битта голни учинчи марта такрорлаган Одил — Сингапурдаги ўйинидан катта галерея
Чоршанба, 16 Октябр
3249

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Сингапурга қарши ўйинда муҳим ғалабага эришиб «D» гуруҳи етакчисига айланиб олди. 3:1 ҳисобида якунланган бу ўйинда Абрамов жамоаси осонликча ғалаба қозонди деб бўлмайди, чунки Сингапур жиддий қаршилик кўрсатди.

Ўйиннинг 15-дақиқасидаёқ ҳисоб очилгач, ҳаммаси биз учун осон давом этадигандек кўринганди. Одил Аҳмедов Санжар Қодирқуловга қарши қўполлик учун белгиланган жарима зарбасини голга айлантирди. Одил худда Қатар ва Уммонга урган голларини такрорлагандек бўлди. Бироқ биричи бўлим якунида мезбонлар ҳисобни тенглаштиришни уддалашди.

Иккинчи бўлим аввалида эса ўтган ўйинда иш берган комбинация яна самара келтирди. Фаррух Сайфиевнинг қанотдан узатган тўпини Элдор Шомуродов бош билан дарвозага йўллади. Бу Элдорнинг миллий жамоа сафидаги 15-голи бўлди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмасди. Голдан кўп ўтиб бўш дарвозага гол ура олмаган Шомуродов барибир дубль қайд этди.

90+2-дақиқада ҳолдан тойган рақиб ҳимоячиларини «кўрдим демай» ортда қолдирган Икром Алибоев ажойиб узатма билан Элдор Шомуродовни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга олиб чиқди. Элдор дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб гол урди.

Ўйиндан олдин деярли гапирмаган Вадим Абрамов Сингапур мағлуб этилганидан сўнг «очилди». Худдики энди енгил нафас олиш мумкин дегандек. Ўйин давомида ҳам Абрамов ўзини хотиржам тутди. Мураббий Яман билан ўйиндан кейин айтганидек, ғалабалардан сармаст бўладиган ёшдан ўтгани кўринди.

Қуйида Сингапур — Ўзбекистон ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Суратлар муаллифи: Муҳаммаджон Ғаниев.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз