Узбек O'zbek
«Эл Класико»га оз қолганда Каземиронинг сариқ карточкаси бекор қилинди
Чоршанба, 16 Октябр
5208

Испаниянинг спорт ишлари бўйича маъмурий суди (TAD) «Реал» яримҳимоячиси Карлос Каземиронинг Ла Лиганинг 3-турида «Вильярреал»га қарши ўйинда (2:2) олган сариқ карточкасини бекор қилди, деб ёзади Marca.

«Вазиятни ўрганиш чоғида ҳакам (Хесус Ҳиль Мансано) хато қилгани аниқланди», – дейилади TAD қарорида.

Энди бразилиялик футболчининг ҳисобида 3та сариқ карточка қолди.

Бу шуни англатадики, агар у 9-турда «Мальоркa» билан ўйинда огоҳлантириш олса ҳам, «Барселона» билан ўйинда майдонга тушаверади. Чунки дисквалификацияга учраш учун сариқ карточкалар сони 5тага етиши керак.

Маълумот учун, «Барселона» – «Реал» ўйини 26 октбярь куни бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз