Узбек O'zbek
«Барселона» «Зальцбург» ҳужумчиси билан шартнома имзоламоқчи
Чоршанба, 16 Октябр
3099

«Барселона» «Ред Булл Зальцбург»нинг 17 ёшли ҳужумчиси ҳужумчиси Карим Адейемини ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар беради Mundo Deportivo.

Ҳозирда футболчи ижара асосида «Лиферинг» клубида ўйнаяпти.
Манбанинг хабарига кўра, битим амалга ошишига «Зальцбург» сўрайдиган нарх қаршилик қилиши мумкин. Австрия клуби Адейемини 8 млн еврога баҳоламоқда. «Барселона» эса бу нархни жуда юқори деб билади.

Ҳужумчи «Барселона» вакилларини ҳайратда қолдирган. Хусусан, Адейеми «Ла Масиа» директори Патрик Клюйвертга ёққан. Клюйверт ёш футболчини сотиб олиш учун қўлидан келган барча ишни қилишга тайёр.

Жорий мавсумда Адейеми Австрия чемпионатининг 9та турида 5та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз