Узбек O'zbek
«Барселона» — «Реал» ўйини Мадридга кўчирилиши мумкин
Чоршанба, 16 Октябр
8216

26 октябрда «Камп Ноу»да ўтказилиши лозим бўлган «Барселона» — «Реал» ўйини Мадридга кўчирилиши мумкин. 

AS хабарига кўра, Барселона шаҳрида давом этаётган сиёсий норозилик намойишлари туфайли, Ла Лига раҳбарияти шундай таклиф билан клубларга мурожаат қилган. 

Шаҳардаги нотинч вазият муҳим ўйиннинг тинч ўтказилишига монелик қилиши мумкинлиги Ла Лигани хавотирга солмоқда. Шу туфайли клубларга уй ўйинларини алмаштириш, яъни иккинчи даврадаги ўйинни Барселонада ўтказиш тавсия қилинган.

Сиёсий намойишлар туфайли «Барселона» бир қанча қийинчиликларга дуч келмоқда. Клуб Ла Лига навбатдаги туридан ўрин олган «Эйбар»га қарши ўйинга автобусда бориши мумкин. Чунки йўлларда жуда катта тирбандликлар туфайли аэропортга етиб олиш қийинлашмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз